Ўзбекистон ва Англия дронлар соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи
Ўзбекистон ва Англия учувчисиз учоқлар соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи.
Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги "Ӯзбеккосмос"нинг бош директори Шуҳрат Қодиров ва Англиянинг Altitude Angel компанияси президенти Ричард Паркер ўртасида музокаралар ташкил этилди.
Хабарда айтилишича, музокаралар чоғида Британия томонига "Рақамли Ўзбекистон 2030" стратегияси доирасида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек агентлик фаолиятининг устувор йўналишлари тўғрисида ҳисобот тақдим этилди.
Паркер ҳам иқтисодий соҳада учувчисиз учоқлардан кенг фойдаланилаётганлигини ҳисобга олиб, инглиз компаниясининг учувчисиз транспорт воситаларини бошқариш (Unmanned Traffic Management) дастурий таъминот экспортчиси сифатида фаолияти тўғрисида ҳисобот берди.
Томонлар, шунингдек, ушбу соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар. Англия Ўзбекистоннинг Европадаги энг йирик иқтисодий ва савдо шерикларидан биридир.