Халилзод ва Комилов Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди
(last modified Mon, 03 May 2021 07:52:50 GMT )
май 03, 2021 12:52 Asia/Tashkent
  • Халилзод ва Комилов Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири билан учрашиб, афғонлараро музокараларни муҳокама қилди.

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашиб, афғон можаросини қандай   ҳал қилиш истиқболлари ҳамда бу жараёнга ёрдам бериш механизмларини муҳокама қилди.

Томонлар хавфсиз, барқарор ва мустақил Афғонистонни яратишдан умумий манфаатдорликларини, шунингдек, мамлакатда узоқ йиллар давом этган урушни тугатадиган сиёсий барқарорлаштириш учун манфаатдор томонларни қўллаб-қувватлаш зарурати ва аҳамиятини таъкидладилар.

Залмай Халилзод ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг иложи йўқлиги тўғрисида муштарак нуқтаи назарга эга эканликларини таъкидлашди.

Афғонлараро тинчлик музокараларини ҳал қилиш масаласидаги Халилзоднинг сафари 2001 йилда АҚШ ва унинг иттифоқчилари Афғонистоннинг хавфсизлигини таъминлаш баҳонасида мамлакатга бостириб кирган  ва бу босқинчилик уруш ва  Афғонистоннинг иқтисодий инфратузилмасини йўқ қилишдан бошқа нарса келтирмаган, шунингдек, АҚШнинг аралашуви ва  саботажи туфайли афғонлараро тинчлик музокаралари кечиктирилиб, мувафақиятсизликка юз тутган бир шароитда амалга оширилмоқда. 

Ёрлиқ