Ўзбекистон ва Қозоғистон "Осиё шенгени"ни жорий этмоқда
Қозоғистон ва Ўзбекистон Silk Road Visa олиш мумкин бўлган давлатлар рўйхатини келишиб олди.
Қозоғистон ва Ўзбекистон “Шенген” каби Silk Road Visa жорий этиш бўйича иш олиб бормоқда. Кўп марталик сайёҳлик визаси тўғрисидаги низом келишиб олинди. Бу ҳақда мамлакат маданият ва спорт вазирлигига асосан Sputnik Қозоғистон хабар қилди.
"Ҳозирги вақтда Silk Road зонасига (дастлабки босқичда - Қозоғистон ва Ўзбекистон) киритилган мамлакатларга кириш ва бўлиш учун Silk Road Visa’ларини беришнинг ягона электрон тизимини жорий этиш масаласи Ўзбекистон билан келишув жараёни олиб борилмоқда", - дейилган хабарда.
Silk Road Visa нима?
“Silk Road Visa - Буюк ипак йўли мамлакатлари учун Шенген визасининг муқобили бўлиши мумкин. Таклиф этилаётган механизм трансмиллий туризм йўлидаги тўсиқларни (туристлар қўшни давлатлар чегараларидан ўтишда виза, божхона ва чегара) енгиб ўтишга имкон беради - деб таъкидлашди Маданият вазирлигида.
Ҳозирда қатор давлатлардан келган чет элликлар камида 2та давлат - Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюриш учун алоҳида виза олишлари керак.
“Осиё шенгени” қачон пайдо бўлади?
Ўзбекистон томони билан Silk Road Visa электрон виза лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2та консуллик маслаҳатлашуви ва ишчи гуруҳнинг 4та учрашуви бўлиб ўтди.
"Томонларнинг учрашувлари натижаларига кўра, Silk Road Visa кўп марталик туристик виза тўғрисидаги низом ва электрон визани олиши мумкин бўлган давлатларнинг рўйхати келишиб олинди", - дейилади хабарда.
Ҳозир норматив ва техник масалалар ҳал этилмоқда: ахборот тизимларини интеграция қилиш, лойиҳани биргаликда молиялаштириш, ягона консуллик тўловини белгилаш ва лойиҳани амалга оширишга доир ҳукуматлараро битим тузиш.
"Режага мувофиқ бу иш жорий йилнинг охирига қадар якунланади", - дейилади вазирлик хабарида.