Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида қатнашади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этишини президент матбуот котиби хабар қилган.
Ўзбекистон президенти шунингдек ҳафта давомида Жаҳон банки президентининг Европа ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари Анна Бьердени қабул қилади деб хабар қилган Кун сайти.
“Бу ҳафтада ҳам муҳим тадбирларимиз кўп. Хусусан, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимини такомиллаштириш юзасидан тақдимот, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор ҳамда кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш режалаштирилган.
Ўзбекистон раҳбари Жаҳон банки президентининг Европа ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари Анна Бьердени қабул қилади.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари Евросиё олий иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади”, деди президент матбуот котиби.