Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ташқи савдо-иқтисодий айланмаси ошиб бормоқда
(last modified Wed, 19 May 2021 05:33:47 GMT )
май 19, 2021 10:33 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ташқи савдо-иқтисодий айланмаси ошиб бормоқда
    Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ташқи савдо-иқтисодий айланмаси ошиб бормоқда

Яқинда Тожикистон Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги раҳбари Завки Завкизода Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ўртасида музокаралар бўли ўтди.

Ўзбекистон ва Тожикистон расмийлари учрашуви савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияларнинг 8-йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.

Учрашувда Завкизода Ўзбекистон Тожикистоннинг асосий стратегик шерикларидан бири сифатида баҳолади.

Унинг сўзларига кўра, 2021 йилнинг биринчи чорагида давлатлар ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 104 миллион доллардан ошди. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 23,1 миллион долларга кўп.

Музокаралар давомида томонлар асосий эътиборни савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларга қаратишга келишиб олдилар, шунингдек, Тожикистоннинг эркин иқтисодий зоналарида қўшма корхоналар қуришни муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида вазирлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Ёрлиқ