май 23, 2021 12:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳарбий ва хавфсизлик соҳаларда ҳамкорлик қилишади
    Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳарбий ва хавфсизлик соҳаларда ҳамкорлик қилишади

Ўзбекистон ва Жанубий Корея икки мамлакат ташкилотлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўзаро ҳакмкорликлар кенгайтиришмоқчи.

Ўзбекистон прпезиденти маслаҳатчиси ўринбосари Дониёр Қодиров бошчилигида Жанубий Кореяга сафар қилган Ўзбекистоннинг ҳуққуни муҳофаза қилиш  делегацияси  Сеулдаги инсон ресурсларини ривожлантириш институти ва Жанубий Кореянинг жиноят тадқиқотқлари марказига ташриф буюриб икки томонлама ҳамкорликларини кенгайганини мамнуният билан олқишлади.

Ташриф давомида икки мамлакат расмийлари ўзаро ҳамкорликларни янада кенгайтириш ва Жанубий Корея миллий  полиция университети ва Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамда Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги университети ўртасида ходимлар масаласини оширишни муҳокама қилиб бу хусусда ҳамкорлик ҳужжат имзолашди.

Ўзбекистон ва Корея томони шунингдек  2021 ва  2022  йилларда Жанубий Кореянинг Миллий полиция университетида Ўзбекистон ва Жанубий Корея таълим муассасалари талабаларини  ўқитиш, Ўзбекистон таълим муассасалари ўқитувчиларини қайта тайёрлаш курсларини ташкил этишга тайёр эканлигини билдирдилар.

 

Ёрлиқ