Ангрендаги даҳшатли ЙТҲда 7 киши ҳалок бўлди
Ангренда 8та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ва натижада 7 киши умрига зомин бўлгани ҳақида Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ҳодиса бўйича қўшимча тафсилотларни маълум қилди.
Шанба куни фуқаро 40 ёшли М.У. бошқарувида бўлган тиркамали “MAN” русумли юк машинасида Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўли бўйлаб Ўш шаҳар йўналишидан Тошкент йўналиши бўйича келаётган бўлган деб хабар қилган Кун сайти.
У ушбу йўлнинг 183-километрида рул бошқарувини йўқотиб, йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган темир йўл кесишмасига етмасдан тўхтаб турган фуқаро 43 ёшли И.О. бошқарувида бўлган “Lacetti”, 30 ёшли К.Р. бошқарувида бўлган “Nexia-2”, 44 ёшли Э.М. бошқарувидаги “Cobalt” русумли, 46 ёшли И.О. бошқарувидаги “Lacetti” русумли, 45 ёшли М.З. бошқарувидаги “Lacetti” русумли, 39 ёшли К.М. бошқарувидаги “Nexia-3” русумли ва “Matiz” русумли автомашиналар билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.