Ўзбекистон билан чегарадош Боғис (Боғич) ва Хиёбон қишлоқлари расман Қозоғистон таркибига киритилди
(last modified Wed, 26 May 2021 05:11:28 GMT )
май 26, 2021 10:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон билан чегарадош Боғис (Боғич) ва Хиёбон қишлоқлари расман Қозоғистон таркибига киритилди
    Ўзбекистон билан чегарадош Боғис (Боғич) ва Хиёбон қишлоқлари расман Қозоғистон таркибига киритилди

Ўзбекистон билан чегарадош Боғис (Боғич) ва Хиёбон қишлоқлари расман Қозоғистоннинг Туркистон вилояти таркибига киритилганини тўғрисидаги ҳукумат қарори 25 май куни Қозоғистон бош вазирининг расмий сайтида маълум этилган.

Қозоғистон ҳукумати умумий майдони 795,62 гектар бўлган Боғис ва Хиёбон аҳоли пунктлари ерларини қўшиб, Туркистон вилояти чегараларини ўзгартиришга қарор қилди. 750 гектар майдонга эга Боғис қишлоғи Туркистон вилояти Сариағаш тумани Акжар қишлоғига ва 45,62 гектар майдонга эга бўлган Хиёбон қишлоғи Куркелес қишлоғига қўшилди.

Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасининг участкалари тўғрисидаги битим Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг биринчи президентлари томонидан 2002 йилда имзоланди.

Боғис қишлоғи ва илгари Ўзбекистонга тегишли бўлган бешта аҳоли пункти бўлган Арнасай тўғони имзоланган шартнома асосида Қозоғистонга ўтказилган.

Чегарадаги Боғис қишлоғи Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сариағаш шаҳридан 40 километр узоқликда жойлашган. 2009 йилги маълумотларига кўра, қишлоқда 1143 киши (563 эркак ва 580 аёл) яшаган.

Баъзи уйлар, уларнинг мақоми аниқланмаганлиги сабабли, тахминан, 19 йил давомида расмий рўйхатдан ўтказилмасдан қолган, деб ёзади нашр. Ушбу турар жой Қозоғистонга расмий равишда харитага киритилмаган. Аҳоли ушбу масала юзасидан бир неча бор ҳокимиятга мурожаат қилган.

 

Ёрлиқ