Ўзбек- қозоқ чегара демаркацияси муҳокама қилинди
Тошкентда куни кеча Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясидаги Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг 83-йиғилиши бўлиб ўтди
24–28 май кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлараро чегара демаркацияси бўйича якуний ҳужжатларни муҳокама қилиш ва тайёрлашни давом эттирди. Навбатдаги учрашув Қозоғистонда июнь ойида ўтказилиши мўлжалланган деб хабар қилган Дунё сайти.
Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битим лойиҳаси ҳам муҳокама қилинган.
Жорий йилнинг 10–14 май кунлари Нур-Султон шаҳрида ўтган йиғилишда томонлар Қозоғистоннинг Туркистон вилоятига туташ Сирдарё ва Жиззах вилоятлари доирасида давлат чегарасининг бир қисмини демаркация қилиш учун якуний ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлашни давом эттирган эди.