июн 03, 2021 09:48 Asia/Tashkent
  • Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳига харидор чиқмаган
    Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳига харидор чиқмаган

Ўзбекистонда савдога чиқарилган айрим давлат активлари бўйича таклифларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Март ойи охирида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида” 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон фармонига мувофиқ хусусийлаштирилиши белгиланган “Белдерсой оромгоҳи” ва “Сижжак” дам олиш масканлари оммавий савдоларга чиқарилгани тўғрисида эълон қилинган эди.

“Савдо жараёнларини янада шаффоф ва рақобатбардош ўтказиш, савдоларда қатнашиш учун талабгорларга қулай шароитлар яратиш мақсадида, талабгорлардан таклифларни қабул қилиш муддати 2021 йил 1 июл куни Тошкент вақти билан соат 18:00га қадар узайтирилганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги президент фармонига мувофиқ хусусийлаштирилиши белгиланган 8 та давлат объектини оммавий савдога чиқарганди.

Бўстонлиқдаги «Сижжак» оромгоҳи биринчи президентнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган, 2017 йил февралида суд ажрими билан мусодара қилинган эди. Кейинчалик бу маскан Триатлон федерациясига вақтинча текин фойдаланишга берилганди.

Ёрлиқ