Самарқанд–Олмаота йўналишларда авиақатновлар йўлга қўйилди
(last modified Thu, 03 Jun 2021 07:02:24 GMT )
июн 03, 2021 12:02 Asia/Tashkent
  • Самарқанд–Олмаота йўналишларда авиақатновлар йўлга қўйилди
    Самарқанд–Олмаота йўналишларда авиақатновлар йўлга қўйилди

«Самарқанд–Олмаота» ва «Туркистон– Тошкент» йўналишларида авиақатновлар йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Шу ой ўтказилган келишувларга биноан, икки давлат ўртасида «Самарқанд–Олмаота» ва «Туркистон–Тошкент» йўналишларида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда.

«Самарқанд–Олмаота–Самарқанд» йўналишида Uzbekistan Airways ва Air Astana авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан ҳафтасига 2 марта, «Туркистон–Тошкент–Туркистон» йўналишида Air Astana авиакомпанияси таркибига кирувчи Fly Arystan авиакомпанияси томонидан ҳафтасига 2 марта қатнов йўлга қўйилади деб хабар қилган Кун сайти.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам авиақатновлар тиклангандан буён санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя қилган ҳолда Uzbekistan Airways ва Air Astana авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан «Тошкент–Олмаота» йўналишида ҳафтасига 7 мартадан, «Тошкент–Нур-Султон» йўналишида эса ҳафтасига уч мартадан мунтазам йўловчи қатновлари бажарилмоқда.