Остона шаҳрида Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди
(last modified Thu, 03 Jun 2021 09:01:26 GMT )
июн 03, 2021 14:01 Asia/Tashkent
  • Остона шаҳрида Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди
    Остона шаҳрида Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Қозоғистон президенти матбуот хизматига таяниб Кун сайтининг хабар беришича, учрашувда қўшни давлат раҳбари икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатига ижобий баҳо бериб, долзарб муаммолар олдида юқори барқарорлик намойиш этилаётганини қайд этиб ўтган.

«Биз биринчи навбатда биродар қўшни Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратамиз, буни Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашнинг жуда муҳим омили деб биламиз», деган Тўқаев.

Ўз навбатида Ўзбекистон бош вазири учрашув учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон президентининг саломи ва эзгу тилакларини етказган.

Абдулла Арипов Қозоғистон томонидан яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 10 млрд долларга етказиш вазифаси қўйилганини қайд этиб, мамлакатлар ҳукуматлари ушбу марраларни забт этиш йўлида қатъий қарор қилганликларини таъкидлади.

Қозоғистон раҳбари ҳукуматлар иш суръатини пасайтирмасликлари, коронавирус пандемиясидан кейинги даврда давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш учун мавжуд бўлган барча имкониятлардан фойдаланиш муҳимлигини қўшимча қилган.