Панжикент-Самарқанд темир йўл қурилиши муҳокама қилинди
(last modified Sat, 05 Jun 2021 05:13:04 GMT )
июн 05, 2021 10:13 Asia/Tashkent
  • Панжикент-Самарқанд темир йўл қурилиши муҳокама қилинди
    Панжикент-Самарқанд темир йўл қурилиши муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Тожикистон транспорт вазирликлари вакиллари эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда мамлакатлар ўртасидаги авиақатновларни ҳамда «Бекобод-Истиқлол-Бекобод» темир йўл участкаси ва «Патар-Андархон» назорат-ўтказув пункти орқали юк ташишни тиклаш имкониятини кўриб чиқди

Ўзбекистон ва Тожикистон транспорт вазирлари ўринбосарлари Абдусамат Мўминов ҳамда Шоиста Саидмуродзода Панжикент (Тожикистон) ва Булунғур/Жомбой (Ўзбекистон) участкасида янги темир йўл линияси қуриш лойиҳасини муҳокама қилди.

Азия-Плюсга таяниб Кун сайтиннг хабар қилишича, шунингдек, икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги «Ўзбекистон ҳудуди орқали хавфли юкларни транзит қилиш тўғрисида»ги келишув лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, томонлар эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда мамлакатлар ўртасидаги авиақатновларни ҳамда «Бекобод-Истиқлол-Бекобод» темир йўл участкаси ва «Патар-Андархон» назорат-ўтказув пункти орқали юк ташишни тиклаш имкониятини кўриб чиқди.

Вазирликнинг қайд этишича, учрашув якунларига кўра тегишли протокол имзоланди.