Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси: сайлов участкалари Москва ва Новосибирскда ташкил этилади
-
Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳром Ашрафханов
Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳром Ашрафханов 7 октябр куни Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида ўтказилган Ўзбекистондаги президент сайловларига бағишланган брифинг давомида хориждаги сайлов участкаларида сайловчилар учун барча зарур шарт-шароитлар муҳаййё қилинишини айтди
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Хорижий давлатлардаги ваколатхоналар ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 44 та сайлов участкалари ташкил этилди, деб баёнот қилди Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчиси Баҳром Ашрафхонов жума куни Ўзбекистондаги Президент сайловларига бағишланган брифинг чоғида.
"Ўзбекистон миллий қонунчилиги асосида ҳамда Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси қарорига асосан хорижий давлатлар ваколатхоналари ҳузурида 44 та сайлов участкалари ташкил этилган. Шу жумладан, Россия Федерацияси ҳудудида сайлов учаскалари Москва шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси қошида ҳамда Новосибирскдаги Бош Консуллик қошида ташкил этилади", — деб таъкидлади Баҳром Ашрафханов.Элчи жаноблари, шунингдек, хориждаги сайлов участкаларида сайловчилар учун барча зарур шарт-шароитлар муҳаййё қилинишини қўшимча қилди.