июн 08, 2021 10:34 Asia/Tashkent
  • катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган ҳисобланади
    катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган ҳисобланади

Ўзбекистон мусулмонлар идораси катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчининг ўз жонига қасд қилиши мақомида бўлишига фатво берди.

3 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган мақомида бўлиши ҳақида фатво берди деб хабар қилган Ўзбекистон манбалари.

Ислом шариати йўл ҳаракати қоидаларига — ижтимоий қоидалар сифатида қарайди ва унга риоя қилишга буюради. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш шариатнинг қуйидаги учта мақсадларига етишга хизмат қилади:

Ҳаётни сақлаш.

Авлодни сақлаш.

Мулкни сақлаш.

Транспорт воситасини бошқаришда мусулмонлар риоя этишлари лозим бўлган кўплаб суннатлар ва одоблар мавжуд. Энг муҳим вазифа — инсон уловда юрганида ўзи ва ўзгаларни хатарга қўймаслиги, пиёдалар, йўловчилар ва бошқа ҳайдовчилар ҳаётига хавф солмаслиги керак. Бунинг учун эса йўл ҳаракати иштирокчиларининг барчаси йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозим бўлади. Қоидани бузиш — бошқа бир йўл ҳаракати иштирокчиси ҳаққини поймол қилиш ва унга зулм қилиш ҳисобланади.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг ҳисолотига биноан, 2020 йилда камида 1962 киши йўл-транспорт ҳодисаларида ҳаётдан кўз юмган, бу аввалги йилларга нисбатан анча кўпайганини кўрсатмоқда.

 

Ёрлиқ