Ўзбекистонда яна 199 нафарда коронавирус аниқланиб, 3 бемор вафот этди
(last modified Tue, 08 Jun 2021 06:06:44 GMT )
июн 08, 2021 11:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда яна 199 нафарда коронавирус аниқланиб, 3 бемор вафот этди
    Ўзбекистонда яна 199 нафарда коронавирус аниқланиб, 3 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда қарийб 200та янги ҳолат аниқлангани ва 300га яқин бемор тузалгани ҳақида хабар берди.

2021 йил 7 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102163 (+199) нафарни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус билан касаллананларнинг:

5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

7 нафари Андижон вилоятида,

5 нафари Бухоро вилоятида,

4 нафари Жиззах вилоятида,

19 нафари Қашқадарё вилоятида,

3 нафари Навоий вилоятида,

6 нафари Наманган вилоятида,

22 нафари Самарқанд вилоятида,

5 нафари Сирдарё вилоятида,

3 нафари Сурхондарё вилоятида,

3 нафари Фарғона вилоятида,

4 нафари Хоразм вилоятида,

3 нафари Тошкент вилоятида,

110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган/

3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 699 нафарни ташкил қилди. Сўнгги марта 7 май куни кунлик ўлим кўрсаткичи 3тани ташкил этганди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3335 нафар бемор даволанмоқда.

Тошкент шаҳрида 54 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98129 (+268) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.