Ўзбекистонда яна 350 кишида коронавирус аниқланди яна 2 икши вафот этди
Кеча яна 350 кишида коронавирус тасдиқланиб, мамлакатда ушбу вирусга чалингани расман тан олинганлар сони 104 463 нафарга етди
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган янги ҳолатларининг
14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
3 нафари Андижон вилоятида,
11 нафари Бухоро вилоятида,
16 нафари Жиззах вилоятида,
8 нафари Қашқадарё вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
7 нафари Наманган вилоятида,
24 нафари Самарқанд вилоятида,
4 нафари Сирдарё вилоятида,
36 нафари Сурхондарё вилоятида,
6 нафари Фарғона вилоятида,
6 нафари Хоразм вилоятида,
41 нафари Тошкент вилоятида,
173 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, сўнгги суткада Қорақалпоғистонда 11 нафар, Бухорода 13 нафар, Жиззахда 15 нафар, Қашқадарёда 26 нафар, Навоийда 2 нафар, Наманганда 6 нафар, Самарқандда 20 нафар, Сурхондарёда 4 нафар, Фарғонада 17 нафар, Хоразмда 12 нафар, Тошкент вилоятида 47 нафар ҳамда Тошкент шаҳрида 169 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 100 328 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 711 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3424 нафар бемор даволаняпти.