Жиззахда ҳам террорчилик ташкилоти таркибига кирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i62478-Жиззахда_ҳам_террорчилик_ташкилоти_таркибига_кирмоқчи_бўлган_шахслар_қўлга_олинди
Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида террорчилик ташкилоти таркибига кирмоқчи бўлган шахслар ушланганини вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилган.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июн 16, 2021 12:13 Asia/Tashkent
  • Жиззахда ҳам террорчилик ташкилоти таркибига кирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
    Жиззахда ҳам террорчилик ташкилоти таркибига кирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида террорчилик ташкилоти таркибига кирмоқчи бўлган шахслар ушланганини вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилган.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Сурияда террорчилик ҳаракатларини амалга ошираётган «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилоти таркибига қўшилишни режалаштираётган Ғаллаорол туманида яшовчи бир гуруҳ шахслар ашёвий далиллар билан қўлга олинган деб қилган Дарё сайти..

«Мазкур фуқаролар хорижда бўлган вақтида интернет тармоғи орқали террорчилик тузилмалари ёлловчиларининг таъсирига тушиб, яшаш манзилларига қайтиб келгандан сўнг ушбу террорчилик ташкилотининг бузғунчи ғояларини аҳоли орасида фаол тарғиб қилиб келгани аниқланган», — дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.