Абдулазиз Камилов ва Сергей Лавров икки мамлакат ўртасидаги ҳамкрликларни кенгайтиришни таъкидлашди
(last modified Wed, 23 Jun 2021 08:29:58 GMT )
июн 23, 2021 13:29 Asia/Tashkent
  •  Камилов ва Сергей Лавров икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлашди
    Камилов ва Сергей Лавров икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлашди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Комилов ва Лавров Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигининг томонларни қизиқтирган соҳалардаги долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди. Турли даражадаги бўлажак расмий учрашувлар жадвали кўриб чиқилди. Минтақавий хавфсизлик ва халқаро сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди деб хабар қилган Юз.уз.

Россия томонининг «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференциядаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.