Ўзбекистон сенати диний эркинликларни кенгайтирувчи қонунни маъқуллади
(last modified Sun, 27 Jun 2021 05:03:28 GMT )
июн 27, 2021 10:03 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон сенати диний эркинликларни кенгайтирувчи қонунни маъқуллади
    Ўзбекистон сенати диний эркинликларни кенгайтирувчи қонунни маъқуллади

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунни маъқулланганини, Ҳуқуқий ахборот каналига таяниб Спутник хабар қилган.

Ўзбекистон сенати янги қонунининг асосий мақсади - виждон эркинлигини таъминлаш, диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари доирасини аниқ белгилаш ва улар учун қўшимча кафолатларини мустаҳкамлаш, - дейилган хабарда.

Хусусан, янги қонунга кўра қуйидагилар бекор бўлмоқда:

фуқароларнинг жамоат жойларида “ибодат либослари”да юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов;

диний таълим муссасаларида диний таълим берувчиларга марказий органнинг алоҳида розилигини олиш талаби;

диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун нотариал тасдиқланган ҳужжатларни тақдим этиш тартиби;

диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш талаби бекор бўлмоқда.

Шунингдек, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш енгиллаштирилмоқда:

диний ташкилот тузиш ташаббускорлари сони 100дан 50 нафарга қисқартирилмоқда;

диний ташкилотни тузиш ҳақидаги йиғилиш ўтказилгандан кейин 6 ой мобайнида (амалда 3 ой) адлия органига мурожаат қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда;

тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқармоқда;

рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ хизматлар тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилмоқда;

диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишнинг 3 ойлик муддати 1 ой этиб белгиланмоқда;

рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқ белгиланмоқда.

Ундан ташқари, диний ташқилот фаолиятини фақатгина суд томонидан тўхтатиб қўйилиши мумкинлиги ва бошқа қўшимча кафолатлар белгиланмоқда.