Ўзбекистонда «Умра» хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш тақиқланди
-
Ўзбекистонда «Умра» хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш тақиқланди
Ўзбекистонда 16 ёшга тўлмаган фуқароларга «Умра» хизматларини кўрсатиш тақиқланди.
Адлия вазирлиги матбуот хизматига кўра, 8 август куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (345-сон) қабул қилинди.
Қарорга кўра, «Умра» хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш тақиқланди. Яьни энди вояга 16 ёшга тўлмаган ўзбекситонликлар Умра зиёратини бажара олмайдилар.
Бу қарор Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан шундай бир пайтда қабул қилинмоқдаки, мамлакатнинг 36 миллионлик аҳолисининг 90 фоизини мусулмонлар ташкил этади.
Шунингдек, «Умра» хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади:
100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш; «Умра» хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлаш; «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолият фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилиши белгиланди. «Умра» хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш.