Россия Ўзбекистонга Шўролар Иттифоқининг НКВД фаолияти ҳақидаги ҳужжатларни беради
Ўзбекистон Миллий гвардияси бошлиғи Рустам Жўраев ва Росгвардия раҳбари Виктор Золотов онлайн учрашув ўтказишди
Виктор Золотов ўзбекистонлик ҳамкасабасига СССР НКВД (Ички ишлар халқ комиссарлиги) нинг Иккинчи жаҳон уруши йилларида Республика ҳудудида олиб борган фаолиятига доир фото ва видео материалларни топширишини маълум қилди. Ҳужжатлар дипломатик каналлар орқали жўнатилади ва кейинчалик Ўзбекистон Миллий гвардияси музейига топширилади деб хабар қилган Қлампир сайти.
Россия ва Ўзбекистон расмийлари учрашувида, эпидемиологик вазият барқарорлашганидан сўнг, биргаликда аксилтеррор ўқув машғулотлари ташкиллаштириш, ўзаро делегациялар ташрифларини амалга ошириш, кадрлар тайёрлаш, оммавий спорт ва маданий тадбирларда хавфсизликни таъминлаш ҳамда қўриқлаш фаолиятида тажриба алмашиш борасида келишиб олишди.
Учрашув якунида Виктор Золотов Рустам Жўраевни Санкт-Петербургда 10-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган “ЭКСПОТЕХНОСТРАЖ-2021” - давлат ва шахс хавфсизлигини таъминлаш энг янги воситалари кўргазмасига таклиф қилди.