Афғонлар Ўзбекистон ҳудудига тез-тез қочиб ўтиши аниқланди
(last modified Tue, 29 Jun 2021 05:17:46 GMT )
июн 29, 2021 10:17 Asia/Tashkent
  • Афғонлар Ўзбекистон ҳудудига тез-тез қочиб ўтиши аниқланди
    Афғонлар Ўзбекистон ҳудудига тез-тез қочиб ўтиши аниқланди

Афғонистон фуқаролари ва ҳарбийлар чегарани бузиб ўтиб Ўзбекистон ҳудудига кириши билан боғлиқ яна бир неча ҳолат кузатилганپи ва суриштирув ва тергов ҳаракатларидан сўнг улар ўз юртига қайтарилгани маълум бўлди.

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов анъанавий брифинг чоғида қўшни Афғонистондаги вазият ҳақидаги саволга жавоб қайтарди деб хабар қилди Кун сайти.

Афсуски, охирги пайтларда биз кузатаётган Афғонистон шимолидаги зиддиятлар, авваламбор, ҳаммамизга маълум - Америка қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши билан боғлиқ бўляпти. У ерда бўлаётган дизбалансдан биз, албатта, хавотирдамиз. Чунки Афғонистон бизлар учун бегона давлат эмас. 

Сўнгги 4-5 йил мобайнида Афғонистоннинг барқарор ривожланиши учун жуда ҳам кўп саъй-ҳаракатлар қилинди. Шундан келиб чиққан ҳолда айтишимиз мумкинки, албатта, ихтилофдаги барча томонлар қандайдир муросага келиши керак, бу зиддиятнинг яна ҳам кучайиб кетишининг олдини олиш керак. 

Бундан ташқари, гап Афғонистоннинг аҳолиси ҳақида ҳам кетяпти. Биринчи навбатда аҳоли орасидаги йўқотишларга барҳам бериш керак.

Хабарингиз бор, 23 июнь куни илк бор Афғонистоннинг 53 фуқароси ва ҳарбийлари чегарамизни бузиб ўтишга ҳаракат қилди. Бундан кейин ҳам бундай ҳаракатлар бир неча марта амалга оширилди. Охиргиси шанба куни бўлди.

26 июнда 3 нафар, 27 июнда 44 нафар афғонистонлик ҳарбий Ўзбекистон чегарасини бузиб кирган, ўзбек чегарачилари уларни ватанига қайтариб юборган.