Ўзбекистонга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди
Бу эса ZF-UZ-VAC2001 вакцинанинг Ўзбекистонга келтирилган 6-партияси ҳисобланади.
Кеча ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг навбатдаги 1 млн дозаси Ўзбекистонга олиб келинганини мамлакат ССВ матбуо хизмати хаар қилган.
Бу ушбу вакцинанинг Ўзбекистонга келтирилган 6-партияси бўлиб, бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг:
27 мартда — 1 миллион доза,
27 апрелда — 1 миллион доза,
18 майда — 1 миллион доза,
19 майда — 500 минг доза,
10 июнда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши вакцина захираси 6,4 миллион дозага етди ва шундан ҳозигача 3,4 млн дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланди деб хабар қилган Кун сайти..
30 июнь куни ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан яна 1 млн доза олиб келиниши кутилмоқда.
Ўзбекистонда сўнгги суткадаги эмлаш жараёнида коронавирусга қарши 130 мингга яқин вакцина қўлланди. Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши жами 3 409 257 доза вакцинадан фойдаланилган, уларнинг 1 174 587 дозаси иккинчи ва 236 043 дозаси учинчи босқичда қўлланган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 998 627 кишини ташкил этмоқда.