Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 5,6 фоизга ўсиши тахмин қилинмоқда
(last modified Wed, 30 Jun 2021 05:18:43 GMT )
июн 30, 2021 10:18 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 5,6 фоизга ўсиши тахмин қилинмоқда
    Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 5,6 фоизга ўсиши тахмин қилинмоқда

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 5,6 фоизга, 2020 йилда эса 6 фоизга ўсишини, шунингдек, мамлакатда хусусий истеъмол ва инвестициялар ҳажми тикланишини прогноз қилмоқда

Европа тикланиш ва тараққиёт банки  ҳисолотига асосан, хизматлар соҳаси, умумий саноат, қурилиш, ва қишлоқ хўжалиги каби миллий иқтисодиётнинг муҳим соҳаларида бу йил ўсиш кузатилмоқда. Пандемияга қарамасдан мамлакатда бозор ислоҳотлари, шу жумладан, давлат корхоналари ва банкларни хусусийлаштириш давом этмоқда деб Дарё сайти хабар қилган.

Марказий Осиёда тикланиш жараёни барча давлатларда бир даражада кетмаётган бўлса-да, минтақа бўйича умумий прогноз яхши томонга қайта кўриб чиқилди. 2021- ва 2022 йилларда минтақада иқтисодий ўсиш 4,5 фоизни ташкил қилиши тахмин қилинмоқда. Бу хом ашё нархларининг ўсиши (бу хом ашё экспортчиларига фойда) ва халқаро пул ўтказмаларининг тикланиши ҳисобига амалга ошади.

«Аниқлаштирилган прогнозлар оптимистик кайфиятда бўлишга ундаса-да, ҳали ҳамон COVID-19’нинг дельта штамми билан боғлиқ вазият келгусида қандай тус олиши билан боғлиқ сезиларли мавҳумлик сақланиб қолмоқда. Коронавируснинг ушбу кўриниши вакцинацияда унча илгариламаган давлатлар ва халқаро туризмга юқори даражада боғланган иқтисодиётлар учун катта хавф туғдиради», — деб қайд этган ЕТТБнинг бош иқтисодчиси Беата Яворчик.