Вашингтонда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва АҚШ давлат котиби мулоқот қилдилар
(last modified Fri, 02 Jul 2021 07:07:42 GMT )
июл 02, 2021 12:07 Asia/Tashkent
  • Вашингтонда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва АҚШ давлат котиби мулоқот қилдилар
    Вашингтонда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва АҚШ давлат котиби мулоқот қилдилар

Кеча Вашингтонда АҚШ давлат котиби Энтони Ж. Блинкен Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашганини АҚШ Давлат департаменти хабар қилган.

Ўзбекистон ва АҚШ юқори мартабали расмийларининг учрашувда давлат котиби АҚШнинг Ўзбекистон билан стратегик шериклигини чуқурлаштириш истагини билдирган ва бу йил икки мамлакат дипломатик муносабатларининг 30 йиллиги нишонланишини таъкидлаган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё доирасидаги муносабатларни яхшилаш бўйича ташаббуслари юқори баҳоланиб, икки мамлакатнинг C5+1 минтақавий дипломатик платформаси орқали фаол ҳамкорлиги таъкидлаб ўтилган.

Котиб ташқи ишлар вазирига Ўзбекистоннинг Афғонистонда адолатли ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишини доимий қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирган. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг минтақавий алоқалари, шу жумладан, Марказий ва Жанубий Осиё бўйлаб фаровонлик ва равнақни қўллаб-қувватловчи йўллар орқали Афғонистон билан яқинроқ сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликка эътиборини олқишлаган.