Ўзбекистон ТИВ раҳбари: Толибон гуруҳи террорчи ташкилот эмас
(last modified Sun, 04 Jul 2021 04:59:20 GMT )
июл 04, 2021 09:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари: Толибон – террорчи ташкилот эмас
    Ўзбекистон ТИВ раҳбари: Толибон – террорчи ташкилот эмас

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини АҚШ журналисти Деннис Ҳолига берган интервьюсида, Толибон - террорчи эмас деб айтгани минтаа ОАВ орқали тарқалди

Америкалик журналистнинг “Сиз Толибонни террорчи ташкилот деб ҳисоблайсизми?” деган саволига Камилов “йўқ” деб жавоб берди ва бу унинг шахсий нуқтаи назари эканини қайд этди.

Абдулазиз Комиловнинг , Толибон* ҳаракати сўнгги 40 йил ичида, Афғонистон ҳудудидан ташқарида, Марказий Осиё, Европа ёки дунёнинг бошқа жойида бирор маротаба ҳам террорчилик акти уюштирмаган деб маълум қилганини Спутник келтирган..

Иккинчидан, АҚШ Толибон билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориб, шартнома имзолади. Ҳаммага маълумки, АҚШ сиёсатининг энг асосий принципларидан бири - ҳеч қачон террорчилар билан музокара олиб бормаслик.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш музокараларида сўнгги 4-5 йил ичида жиддий олдинга силжиш содир бўлган. Хусусан, томонлар бир-бири билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришни бошлаган.

Иккинчидан Афғонистон ҳудудида Толибондан ташқари, бошқа турли гуруҳлар ва кучлар бор. Улар орасида амалдаги ҳукуматнинг етакчи сиёсатчилари, сиёсий партия раҳбарлари, алоҳида ҳудуд раҳбарлари ва бошқалар. Тинчлик ўрнатиш жараёнида уларнинг барчаси иштирок этиши керак. Халқаро ҳамжамият бунда яқидан ёрдам бериши керак.