Ўзбекистонда бир кунда 4 киши коронавирусдан вафот этди
(last modified Mon, 05 Jul 2021 05:23:04 GMT )
июл 05, 2021 10:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда бир кунда 4 киши коронавирусдан вафот этди
    Ўзбекистонда бир кунда 4 киши коронавирусдан вафот этди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда мамлакатда 500га яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, 300дан ортиқ киши тузалгани, 4 бемор вафот этган деб хабар қилди.

4 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 113072 (+475) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВга таяниб, Кун сайти.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

19 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

26 нафари Андижон вилоятида,

27 нафари Бухоро вилоятида,

54 нафари Жиззах вилоятида,

17 нафари Қашқадарё вилоятида,

6 нафари Навоий вилоятида,

28 нафари Наманган вилоятида,

44 нафари Самарқанд вилоятида,

26 нафари Сирдарё вилоятида,

29 нафари Сурхондарё вилоятида,

25 нафари Фарғона вилоятида,

15 нафари Хоразм вилоятида,

51 нафари Тошкент вилоятида,

108 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 751 нафарни ташкил қилди.