Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 15 июль куни Ўзбекистонга келади
(last modified Fri, 09 Jul 2021 11:42:41 GMT )
июл 09, 2021 16:42 Asia/Tashkent
  • Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 15 июль куни Ўзбекистонга келади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 15—16 июль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Россия ТИВ раҳбари Тошкентда ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция иштирок этади.

Ўтказиладиган конференция давомида минтақалараро ҳамкорлик масалаларининг кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Аввалроқ ушбу конференция ишида Ўзбекистон Президенти, Афғонистон президенти, Покистон бош вазири, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари, бошқа хорижий давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ва юқори даражадаги вакиллари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, глобал молиявий институт ва компаниялар, етакчи илмий-тадқиқот ва таҳлилий марказларнинг раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилгани ҳақида хабар берилганди.