июл 14, 2021 13:35 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов Душанбеда Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистон ТИВ раҳбарлари билан мулоқот қилди
    Абдулазиз Комилов Душанбеда Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистон ТИВ раҳбарлари билан мулоқот қилди

Абдулазиз Комилов Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари билан учрашувлар ўтказди.

Абулазиз Комилов ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига борди. Таъкидланишича, 13 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайши, Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан учрашувлар ўтказган деб хабар қилди Кун сайти.

«Музокаралар давомида ушбу мамлакатлар билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилган. Кўп томонлама тузилмалар, шу жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди», дейилади хабарда.

15–16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» номли юқори даражадаги халқаро конференцияга алоҳида эътибор қаратилган.

Ёрлиқ