Ўзбекистон ТИВ раҳбари Душанбеда ўтказилган «ШҲТ-Афғонистон» мулоқот гуруҳи йиғилишида қатнашди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i63510-Ўзбекистон_ТИВ_раҳбари_Душанбеда_ўтказилган_ШҲТ_Афғонистон_мулоқот_гуруҳи_йиғилишида_қатнашди
Кеча ШҲТга аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашиш учун Душанбе шаҳрига келган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «ШҲТ-Афғонистон» мулоқот гуруҳи йиғилишида иштирок этди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июл 15, 2021 09:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари Душанбеда ўтказилган «ШҲТ-Афғонистон» мулоқот гуруҳи йиғилишида қатнашди
    Ўзбекистон ТИВ раҳбари Душанбеда ўтказилган «ШҲТ-Афғонистон» мулоқот гуруҳи йиғилишида қатнашди

Кеча ШҲТга аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашиш учун Душанбе шаҳрига келган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «ШҲТ-Афғонистон» мулоқот гуруҳи йиғилишида иштирок этди.

«Афғонистон ва ШҲТга аъзо давлатларнинг ташқи сиёсат идоралари, ташкилот котибияти, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси раҳбарлари томонларнинг Афғонистон йўналишидаги қўшма ҳаракатлари, кенг қамровли тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш чоралари, Афғонистонни барқарор ривожланиш ва иқтисодий тикланиш йўлига қайтаришга доир масалаларни муҳокама қилдилар деб хабар қилган Кун сайти.

Комилов ўз нутқида афғон муаммоси билан боғлиқ асосий долзарб масалалар бўйича мамлакатимиз мавқейини маълум қилди.

Ўзбекистон Афғонистоннинг мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланишидан манфаатдор. Афғонистонга нисбатан Ўзбекистон яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва тенглик тамойилларига асосланган дўстона сиёсат юритади», дейилади Ўзбекистон ТИВ маълумотида.