Россия ҳарбийлари яна Ўзбеикстоннинг “Термиз” полигонида
(last modified Fri, 30 Jul 2021 08:15:49 GMT )
июл 30, 2021 13:15 Asia/Tashkent
  • Россия ҳарбийлари яна Ўзбеикстоннинг “Термиз” полигонида
    Россия ҳарбийлари яна Ўзбеикстоннинг “Термиз” полигонида

Россия ҳарбийлари ҳарбий ўқув машғулотларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келдилар.

Россия Марказий ҳарбий округ -қўмондонлигига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, ҳарбий ўқув-машғулотлар август ойининг бошида Афғонистон чегараси яқинидаги “Термиз” полигонидан бўлиб ўтади.

Россия ва Ўзбекистон ҳарбий кучларининг қўшма ўқув-машқларида иштирок этиш учун, Марказий ҳарбий округ тинчликпарвар кучларининг махсус бўлинмалари Сурхондарё вилоятидаги “Термиз” полигонида жамлана бошлади”, - дейилган хабарда.

Самаракнинг "Курумоч" аэропортила Россия ҳарбийлари керакли қурол-аслаҳа ва буюмларини Ил-76 ҳарбий транспорт самолётларига юклаб, барча божхона жараёнларини расмийлаштириб, Термизга учиб кетишди.

Ҳарбий машғулотларнинг амалий қисми бугун бошланади. Аскарлар марказий Осиё ҳудудининг яхлитлигини таъминлашга қаратилган ўқув-машқларини бажаришади, - дейилган хабарда.

Ёрлиқ