Токио—2020: ўзбекистонлик яна 2 боксчи чорак финалга йўл олди
Бокс бўйича -52 вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳобиддин Зоиров 31 июль куни Токио—2020 Олимпиадасидаги навбатдаги жангида 1/8 финалда Кабо-Верде вакили Варела Даниэлга қарши жанг ўтказди.
Беллашув тўлиқ ўзбекистонлик боксчининг устунлиги остида ўтди ва якунда 5:0 ҳисоби қайд этилди.
Аввалги босқичда Зоиров туркиялик Ботухон Чифчини мағлуб этганди.
Шунингдек Шаҳобиддин Зоиров чорак финалга йўл олган учинчи ўзбекистонликка айланди. Аввалроқ Баҳодир Жалолов ва Райҳона Қодирова бу ишни уддалаганди.
Бокс бўйича -69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Элнур Абдураимов 31 июль, шанба куни Токио—2020 Олимпиадасида навбатдаги жангини ўтказди.
1/8 финалда Элнур Тожикистон вакили Баҳодур Усмоновга қарши рингга кўтарилди. Жангнинг катта қисми тўлиқ ўзбекистонлик боксчининг устунлигида ўтди ва якунда Абдураимов 5:0 ҳисобида рақибидан устун келди.
Кейинги босқичда Элнур арманистонлик Ховханнес Бачковга қарши жанг қилади.