Ўзбекистонда бир сутка ичида 6 бемор коронавирусдан вафот этди
(last modified Mon, 02 Aug 2021 06:52:53 GMT )
август 02, 2021 11:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда бир сутка ичида 6 бемор коронавирусдан вафот этди
    Ўзбекистонда бир сутка ичида 6 бемор коронавирусдан вафот этди

1 август куни Ўзбекистонда яна 863 кишида коронавирус қайд этилиши билан коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 131 079 нафарга етган.

Шунингдек,  6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 886 нафарни ташкил қилди.

Кун давомида 498 кишида пневмония тасдиқланган бўлиб, жами беморлар сони 11 367 нафарга етган. 1 август куни уларнинг 319 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 4253 нафарни ташкил қилмоқда. Уч нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 76 нафарга етди.