Абдулазиз Комилов ва Уэнди Шерман Афғонистондаги вазият юзасидан суҳбатлашди
(last modified Sat, 21 Aug 2021 05:01:21 GMT )
август 21, 2021 10:01 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов ва Уэнди Шерман  Афғонистондаги вазият юзасидан суҳбатлашди
    Абдулазиз Комилов ва Уэнди Шерман Афғонистондаги вазият юзасидан суҳбатлашди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби ўринбосари Уэнди Шерман билан телефон орқали мулоқотида Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашди.

Ўзбекистон ТИВ-ига кўра, Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари  суҳбати чоғида ўзаро манфаатли Ўзбекистон–Америка ҳамкорлигининг турли масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, минтақадаги вазият ва Афғонистондаги воқеалар ривожи юзасидан фикр алмашилган.

Бундан аввал Абдулазиз Комилов Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилгани ва  Швейцария конфедерацияси Ташқи ишлар федерал маслаҳатчиси (вазири) Игнацио Кассис билан телефон орқали суҳбатлашгани хабар қилинганди.