август 22, 2021 09:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон яна 400 нафарга яқин афғонистонлик қочқинни қабул қилди
    Ўзбекистон яна 400 нафарга яқин афғонистонлик қочқинни қабул қилди

Ўзбекистон Афғонистондан яна 400 нафарга яқин қочқинни қабул қилгани ва улар ўзбек-афғон чегараси яқинидаги ковид-марказ ҳудудига жойлаштирилганини Кун сайти хабар қилди.

“Қочқинларнинг янги гуруҳи Термизга самолётларда олиб келинди, уларнинг ПЗР-тестлари манфий натижа берди. Улар нима учун қўриқланаётган ҳудудга жойлаштирилгани номаълум”, - деган манба.

Куни кеча Ўзбекистон ТИВ афғонистонлик 150 нафар қочқин хавфсизлиги кафолатланганидан сўнг ўз мамлакатига қайтарилгани ҳақида хабар берганди. 

Ҳозирда Ғарб мамлакатлари Афғонистондан ўз фуқаролари ва дипломатик ваколатхоналари ходимларини ҳамда улар билан ҳамкорлик қилган маҳаллий аҳолини эвакуация қилишда давом этмоқда.

Ёрлиқ