Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари билан Афғонистондаги воқеаларни муҳокама қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i64620-Ўзбекистон_ва_Саудия_Арабистони_ТИВ_раҳбарлари_билан_Афғонистондаги_воқеаларни_муҳокама_қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар давлат вазири Одил ал-Жубайр билан видеоконференцалоқа шаклидаги учрашувда Афғонистон вазияти юзасидан фикр алмашди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
август 24, 2021 09:45 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари билан Афғонистондаги воқеаларни муҳокама қилди
    Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари билан Афғонистондаги воқеаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар давлат вазири Одил ал-Жубайр билан видеоконференцалоқа шаклидаги учрашувда Афғонистон вазияти юзасидан фикр алмашди.

Видеоконференцалоқа шаклидаги учрашувда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди деб хабар қилган Дарё сайти..

Минтақадаги вазият, жумладан, Афғонистондаги воқеалар ривожи, шунингдек, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатлари масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирларнинг тақвими ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.