Сўнгги бир сутка ичида Ўзбекистонда 11 киши коронавирус ва пневмониядан вафот этди
(last modified Thu, 26 Aug 2021 05:21:30 GMT )
август 26, 2021 10:21 Asia/Tashkent
  • Сўнгги бир сутка ичида Ўзбекистонда 11 киши коронавирус ва пневмониядан вафот этди
    Сўнгги бир сутка ичида Ўзбекистонда 11 киши коронавирус ва пневмониядан вафот этди

Ўзбекистон ССВ сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 846 кишида коронавирус, 353 кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 11 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди

25 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 152363 (+846) нафарни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон ССВ га таяниб кун сайтининг хабар қилишича, сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 7 нафари вафот этиб, пандемия бошидан буён, расмий статистика бўйича касаллик қурбонлари сифатида рўйхатга олинганлар сони 1050 нафарни ташкил қилди.

25 август куни 353 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 22144тага етди. Кеча уларнинг 332 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 14660 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 156 нафарга етди.

Ёрлиқ