Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг Амир Абдуллоҳиёнга табриги
(last modified Fri, 27 Aug 2021 06:24:41 GMT )
август 27, 2021 11:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг Амир Абдуллоҳиёнга табриги

 Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳусайн Амир Абдуллоҳиённи Эрон Ташқи ишлар вазири сифатида фаолият бошлаши билан табриклади.

Эрон Телерадио компанияси ахборот агентлиги маълумотларига кўра Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг хабарида, шунингдек, икки мамлакат Ташқи ишлар вазирларининг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон ва Эрон Ислом Жумҳурияти ўртасида узоқ муддатли, ҳар томонлама ва манфаатли муносабатлар ва ҳамкорлик ривожланиб боришига ҳамда бу нарса икки мамлакат халқларининг фаровонлиги йӯлида хизмат қилишига ишонч билдирилган.

Аввалроқ, Россия, Туркия, Озарбайжон Республикаси, Кувайт ва бошқа баъзи давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Эроннинг янги Ташқи ишлар вазирига табрик йўлладилар. Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён чоршанба куни Эрон президенти Саййид Иброҳим Раисий ҳукумати Ташқи ишлар вазири сифатида парламентнинг  ишонч овозини олди.

Ёрлиқ