Озарбойжон республикаси мусулмонлар иттифоқи раиси якка камерага ўтказилди
(last modified Thu, 13 Oct 2016 13:57:53 GMT )
октябр 13, 2016 18:57 Asia/Tashkent
  • Озарбойжон республикаси Имом Ҳусейн (а)
    Озарбойжон республикаси Имом Ҳусейн (а)

Озарбойжон республикаси оммавий ахборот воситалари бу мамлакат мусулмонлар иттифоқи ҳаракати раисини якка камерага қамалганлиги ҳақида хабар бердилар.

Факт хабарга кўра,  Озарбойжон республикаси мусулмонлар иттифоқи ҳаракати раиси Толеъ Боқирзоданинг адвокати Элчин Содиқов, уни якка камерага қамалганлигини тасдиқлади.

Мазкур хабарга биноан, Толеъ Боқирзода ва  қамоқда бўлган яна бир неча кишилар шаҳидлар сарвари Ҳазрат Имом Ҳусейн (а) шаҳодати йиллиги яъни Ошўро арафасида азодорлик маросимларни ўтказиш қарорига келишган. Аммо қамоқхона бошлиғлари уларни азодррлик қиишларига йўл бермай барча исломпараст кишиларни якка камерага ўтказган.

Элчин Содиқовга кўра,  якка камерага ўтказилганлигидан кейин Толеъ Боқирзода ва бошқа бир нечта кишилар борасида ҳеч қандай маълумот йўқ.