Ўзбекистон ва Италия ТИВ раҳбарлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
(last modified Sun, 05 Sep 2021 05:04:00 GMT )
сентябр 05, 2021 10:04 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Италия ТИВ раҳбарлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
    Ўзбекистон ва Италия ТИВ раҳбарлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луижи Ди Майо билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Италия ТИВ раҳарлари музокараларида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, таълим, туризм ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон—Италия ҳамкорлигининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинган.

Томонлар турли даражаларда бўлиб ўтажак тадбирлар жадвали, шу жумладан, Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари даражасида «Италия—Марказий Осиё» иккинчи вазирлар учрашуви юзасидан фикр алмашган.

Минтақавий хавфсизлик масалалари, хусусан, Афғонистондаги вазият кўриб чиқилган. Италия томони Европа мамлакатлари ва бошқа давлатлар фуқароларини эвакуация қилиш жараёнини ташкил этишда кўрсатилган салмоқли ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирган.

«Томонлар Афғонистон йўналишидаги алоқаларни, шу жумладан, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек, Афғонистонга инсонпарварлик юкларини етказиб беришда ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини маълум қилдилар», — дейилади хабарда.

Ёрлиқ