Пандора: яна Гулнора Каримовага алоқадор маълумотлар ошкор қилинди
(last modified Wed, 06 Oct 2021 06:52:11 GMT )
октябр 06, 2021 11:52 Asia/Tashkent
  • Пандора: яна Гулнора Каримовага алоқадор маълумотлар ошкор қилинди
    Пандора: яна Гулнора Каримовага алоқадор маълумотлар ошкор қилинди

Пандора ҳужжатларининг Ўзбекистонга алоқадор қисмлари ҳам очиқланланиши биланМуҳаммад Амерси Тelia компаниясининг Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги фаолиятида оффшор битимларни тузиш ва амалга оширишда айбланмоқда.

Муҳаммад Амерси Халқаро телекоммуникация соҳасидаги консультантидир.

2010 йилда Швециянинг Теlia компанияси маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Муҳаммад Амерси оффшор ширкатга 220 миллион доллар тўлов ўтказиш жараёнида иштирок этган. Ушбу оффшор ширкатни эса Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримова назорат қилган. АҚШ ҳукумати ушбу тўловни «220 миллион долларлик пора» сифатида эътироф этган. Теlia ўша пайтда Ўзбекистондаги фаолияти учун янги рухсатнома олишга интилаётган бўлган деб хабар беради Кун сайти.

Ушбу ҳаракат АҚШ Адлия вазирлиги тарафидан Теlia ширкати ва унинг баъзи мулозимларига қарши қўзғатилган ишнинг бир қисми сифатида ҳам кўрилади. Аммо ушбу иш 2017 йилда судга ўтмасдан тўхтатилган. Бунга Теlia компаниясининг коррупцияга доир қонунларни тан олгани ва 965 миллион доллар жарима тўлашга розилик бергани сабаб бўлган.

Теlia расмийлари Швецияда Гулнора Каримова билан ноқонуний муомала қилишда айбланган, аммо суд бу ишда мамлакатнинг порахўрлик тўғрисидаги қонунлари бузилмаган деб топиб, компанияни оқлаган.

Айбловларга жавобан, Амерсининг адвокатлари коррупцион тўловлар амалга оширилгани ҳақидаги гаплар асоссизлиги, келишувнинг Теlia тарафидан синчковлик билан текширилиб, маъқуллангани ва айбловларга асос йўқлиги, Амерсининг лойиҳада атиги олти ҳафта ишлаганини келтиришган.

 

.