Кобулда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Толибон етакчилари билан мулоқот қилди
(last modified Thu, 07 Oct 2021 10:36:37 GMT )
октябр 07, 2021 15:36 Asia/Tashkent
  • Кобулда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Толибон етакчилари билан мулоқот қилди
    Кобулда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Толибон етакчилари билан мулоқот қилди

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Кобулда Афғонистон Ислом Амирлиги Ташқи ишлар вазири вазифасини бажараувчиси Мавлавий Амир Хон Муттақий билан учрашди.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган суратларда  Абдулазиз Комиловга президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ва бошқа делегация вакиллари ҳамроҳлик қилганини кўриш мумкин. Kun.uz манбаларига кўра, учрашув Афғонистон пойтахти Кобулда бўлиб ўтган.

Амир Хон Муттақий мамлакатдаги вазият ўз изига тушаётганини айтиб ўтган, шунингдек, Ўзбекистоннинг Афғонистонга нисбатан ташқи сиёсати бошқа омилларга боғлиқ эмаслигига ишонч билдирган.

Абдулазиз Комилов Афғонистон Ислом Амирлиги тез кунларда халқаро ҳамжамиятда ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиши ва Ўзбекистон савдо, транзит ва энергетика соҳасида ўз зиммасига олган мажбуриятларига содиқ қолишини таъкидлади.