Ўзбекистон ва Жанубий Корея Халқаро жиноятчиликка қарши кураш масаласини муҳокама қилишди
(last modified Mon, 11 Oct 2021 10:42:22 GMT )
октябр 11, 2021 15:42 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Жанубий Корея расмийлари халқаро жиноятчиликка қарши кураш масаласини муҳокама қилишди
    Ўзбекистон ва Жанубий Корея расмийлари халқаро жиноятчиликка қарши кураш масаласини муҳокама қилишди

Ўзбекистон республикасининг Сеулдаги элчихонаси Халқаро жиноятчиликка қарши кураш масаласида икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорликларнинг қандайлиги ва истиқболлирини кўриб чиқиш мақсадида Жанубий Корея миллий полиция агентликлари ишчилари билан махсус йиғилиш ўтказди.

Мазкур учрашувда томонлар  Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳуқуқни муҳофаза  қилиш органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ижобий ривожланишни таъкидладилар.

Жанубий Корея томони  хавфсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ахборот алмашиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича амалий қадамларни таклиф қилди.

Томонлар шунингдек  учрашув якинида шу йилнинг охиригача халқаро жиноятчилик муаммолари бўйича тажриба ва маълумот амашиш мақсадида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳуқуқ-тартибот идоралари мутахассисларининг ўзаро сафарларини ташкил қилиш тўғрисида келишиб олишди.

Ҳозирда Жанубий Корея Ўзбекистоннинг энг йирик инвесторларидан биридир.

Жанубий Корея томонидан ҳозиргача Ўзбекистон иқтисодиётига  10 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратган.