июн 15, 2024 13:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон -Жанубий Корея ўртасида 17 та ҳужжат имзоланди. Президентлар Ўзбекистон-Корея бизнес форумида иштирок этдилар
    Ўзбекистон -Жанубий Корея ўртасида 17 та ҳужжат имзоланди. Президентлар Ўзбекистон-Корея бизнес форумида иштирок этдилар

Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Корея президенти Юн Сок Ёль иштирокида бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича жами 17 та ҳужжат имзоланди.

Шу жумладан:

Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси билан ҳукуматлараро битим;

Корея Экспорт-импорт банки ва Hyundai Rotem компанияси билан тезюрар электр поездларини харид қилиш ва етказиб бериш тўғрисида битимлар;

Корея Экспорт-импорт банки билан ўрта мактаблар учун фан, ахборот-коммуникация технологиялари ускуналарини етказиб бериш тўғрисида битим;

"Тошкент Фарма Парк" инновацион фармацевтика кластери лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим;

Ўзбекистон давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025–2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

Жаҳон савдо ташкилоти доирасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;

Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;

Транспорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида келишув;

Ўзбекистон ҳудудларида марказлашган иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида келишув;

Ўта муҳим минераллар соҳасида шериклик тўғрисида келишув;

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон ва Жанубий Корея қўшма қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида келишув;

Малакали ва профессионал кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

“Ўзсаноатқурилишбанк” АЖ билан Корея Экспорт-импорт банки ўртасида банклараро мастер-кредит линияси тўғрисида битим имзоланди.

Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль шунингдек Ўзбекистон-Корея бизнес форумида иштирок этдилар.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея

 

Мирзиёев ўз нутқида Корея Республикаси Ўзбекистоннинг анъанавий ва йирик савдо, инвестиция ва технологик ҳамкорларидан бири эканини таъкидлади. Ўтган йил якунида 2,5 миллиард долларга етган товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ўсгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзбекистон иқтисодиётидаги корейс инвестициялари ҳажми 7,5 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Олий даражадаги музокаралар чоғида етакчилар савдо ва инвестицияларни кўпайтириш чораларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қўшма лойиҳаларни молиялаштиришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида келишиб олдилар.

Ёрлиқ