октябр 13, 2021 15:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Ҳиндистон ТИВ раҳбарлари Афғонистон вазиятини муҳокама қилишди
    Ўзбекистон ва Ҳиндистон ТИВ раҳбарлари Афғонистон вазиятини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари Қозоғистон пойтахтида учрашганида Афғонистон вазияти ва бу мамлакатга инсонпарварлик ёрдамлар етказиб бериш масаласи юзасидан фикр алмашдилар.

Нурсултон шаҳрида  ўтказилган Осиёда ўзаро ишонч ва ишонтириш конференциясига аъзо мамлакатлар ТИВ раҳбарлар 6 чи йиғилиши чорчубасида  Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазири  Sabra Maniyam Jaishankar  мулоқот қилишди.

Бу учрашувда   томонлар  Халқаро ташкилотлар чорчубасида  Ўзбекистон ва Ҳиндистон музокараларини ошириш каби турли соҳаларда иқтисодий ва савдо алоқаларини истиқболларини ҳам кўриб чиқишди.

Ҳиндистон давлати  Афғонистонда барқарорлик ва узоқ муддатли тинчликни тиклаш учун Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликларни янада кенгайтиришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Ҳиндистон давлати 1991 йил 26 декбарида Ўзбекистон мустақиллигини тан олди ва 1992 йил 18 март санасида икки мамлакат ўртасида сиёсий муносабатлар ўрнатилди.

 

Ёрлиқ