октябр 16, 2021 12:00 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг янги даъваоси: Ўзбекистон қамоқхоналарида 2000 дан зиёд диний ва сиёсий маҳбус бор
    АҚШнинг янги даъваоси: Ўзбекистон қамоқхоналарида 2000 дан зиёд диний ва сиёсий маҳбус бор

АҚШнинг Халқаро диний эркинлик масалалари бўйича комиссияси (USCIRF) 13 октябрь куни Ўзбекистондаги диний ва сиёсий маҳбуслар ҳақидаги ҳисоботида Ўзбекистон қамоқхоналарида 2000 дан зиёд диний ва сиёсий маҳбус бор борлигини эъло қилди.

АҚШ ҳисоботида келирилишча, Ўзбекистонда президент ўзгарган 2016 йил охиридан бери минглаб маҳбуслар озод этилганига қарамай, 2000 дан зиёд одам конституциявий тузумга тажовуз қилиш, тақиқланган адабиётларни сақлаш ёки тақиқланган гуруҳларга аъзо бўлиш каби «мужмал ва ҳаддан ташқари кенг талқин қилиш мумкин бўлган айбловлар» билан қамоқда қолмоқда. Тадқиқот ҳукумат маълумотлари, амалдорлар, яқинда қамоқдан озод этилган шахслар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва айни вақтда жазо муддатини ўтаётган маҳбусларнинг қариндошлари билан ўтказилган суҳбатлар, шунингдек, суд ҳужжатлари асосида тайёрланган деб хабар берган Дарё сайти.

Комиссия маълумотларига кўра, қамоқхоналарда диний ва сиёсий мотивларга кўра судланган 1176 нафар, манзил-колонияларда эса 1000 нафар — жами 2176 нафар маҳбус сақланмоқда. Бу мамлакатдаги барча маҳбусларнинг тахминан 10 фоизини ташкил этади (2020 йил охирида Ўзбекистондаги 43 та қамоқхонада 22 867 нафар маҳкум сақланаётган эди).

«Бу собиқ совет республикаларидаги барча диний маҳбуслар йиғиндисидан ҳам кўп ва жаҳон бўйича энг юқори кўрсаткичлардан биридир», — дейилади ҳисоботда.

USCIRF маълумотига кўра, ҳисоботда номлари зикр этилган маҳбусларнинг «аксарият кўпчилиги» «қийноқлар ва шафқатсиз муносабат, шунингдек, ҳибсга олиш ва судлов жараёнида адвокат ҳимоясидан фойдаланиш ёки адвокат билан боғланишга доир илтимосларнинг рад этилиши ҳақида ишончга сазовор баёнотлар берган».

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистондаги минглаб «виждон маҳбуслари» 20 йилдан зиёдга озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтамоқда, бу эса «жаҳондаги диний қарашлар учун белгиланган энг узоқ муддатли ҳукмлардан биридир». Ҳисобот муаллифларининг ёзишича, кўпинча дин билан боғлиқ айбловлар билан «бир оиланинг турли авлод (ёш)га мансуб бир неча аъзолари» қамоққа тушади.

USCIRF’дан маълум қилишларича, «диний маҳбусларнинг катта қисми» зўравонликларга алоқадорлиги исботланмагани ҳолда, фақат тақиқланган диний гуруҳларга аъзоликда айбланиб, судланган.

Ҳисоботда «диний маҳбусларнинг жазо муддатини ўзбошимчалик узайтириш ва уларни жазони ўташ вақтида такроран суд қилиш билан боғлиқ хавотирли манзара» қайд этиб ўтилган.

«Хусусан, Каримов даврида диний ва сиёсий маҳбусларнинг қамоқ муддатини ўзбошимчалик билан узайтириш учун тез-тез қўлланилган Жиноят кодексининг машҳур 221-моддаси (жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) бекор қилинганига қарамай, Ўзбекистондаги диний ва сиёсий маҳбусларнинг катта қисми ҳозирда ҳам қамоқда бўлган вақтида ҳукмлари янги айбловлар билан қайта кўриб чиқилгани боис ҳамон тутқунликда қолмоқда. Такрорий ҳукмлар адолатли судлов стандартларига риоя этилмаган ҳолда чиқарилмоқда», — дейилади ҳисоботда.

 

Ёрлиқ