июн 15, 2023 16:26 Asia/Tashkent
  • Андижонда маҳкумни ўлдирган 12 нафар ИИБ ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди
    Андижонда маҳкумни ўлдирган 12 нафар ИИБ ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди

Ўзбекистоннинг Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшаган, суд томонидан унга тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилгани боис 2022 йилнинг 19 март куни ИИВ Жазони ижро этиш департаменти тергов ҳибсхонасига олиб келинган 32 ёшли Санжарбек Мамажонов 21 март куни 12 нафар ички ишлар органи ходими томонидан тергов ҳибсхонасининг камера ўрнатилмаган жойида аёвсиз калтакланиб, қийноққа солинади.

Кун сайтининг хабар қилишича Андижон суд ҳукмида келтирилишича, дўппослаш натижасида ҳаёт учун хавфли оғир жароҳатлар олган маҳкумга тиббий ёрдам кўрсатиш ўрнига у ҳибсхонанинг 32-камерасига жойлаб қўйилади. Оғриқлар таъсирида бўлган эркак бу ерда бошқа бир маҳбус Жасурбек Усмонов билан айтишиб қолади, натижада яна бир марта калтакланади. Мазкур воқеадан тахминан уч ярим соат ўтгач, Мамажоновда биологик ўлим қайд этилади.

Ҳужжатлара асосан, Тергов ҳибсхонаси даволаш профилактика ёрдам кўрсатиш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган Тўхтақул Алламатов, бўлим шифокор-психиатри Шукурилло Алимов 12 нафар ходим томонидан калтакланган Санжарбек Мамажоновни 32-камерага жойлашдан олдин тиббий кўрикдан ўтказган, бироқ ўз вазифаларини лозим даражада бажармай уни объектив баҳолашмаган, бунинг оқибатида унинг ўлимига йўл қўйиб беришган. Маълум бўлишича, маҳкум бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, бош мия юмшоқ ва қаттиқ парда остига қон қуйилиши, бош мия шиши аниқланган. Бироқ шифокорлар маҳкумнинг тиббиёт дафтарчасига унинг аҳволи яхши экани, ташқи тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги ҳақида сохта қайдларни ёзиб қўйишади.

Суд томонидан Санжарбек Мамажоновнинг ўлимида айбдор деб топилган 12 нафар собиқ ходимнинг 10 нафари бир ярим йил, 2 нафари эса бир йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Ёрлиқ