Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i66392-Марказий_банк_асосий_ставкани_йиллик_14_фоиз_даражасида_ўзгаришсиз_қолдирди
21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
(last modified 2021-10-22T17:14:20+00:00 )
октябр 22, 2021 10:19 Asia/Tashkent
  • Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, «Пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг дастлабки концептуал лойиҳаси» ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланди.

МБ бошқарувининг бундан олдинги охирги йиғилиши 9 сентябрда бўлиб ўтганди ва унда ҳам асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинганди.

Регуляторнинг асосий ставкаси сўнгги марта 2020 йил 10 сентябрда ўзгарган, ўшанда ставка 1 фоиз бандга пасайтирилганди.