Ўзбекистон президенти сайловида Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди
(last modified Mon, 25 Oct 2021 11:36:52 GMT )
октябр 25, 2021 16:36 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти сайловида Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди
    Ўзбекистон президенти сайловида Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди

Ўзбекистон МСК Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ўзбекистон тарихидаги олтинчи президент сайловида амалдаги давлат раҳбари сайловчиларнинг 80,1 овози олди.

25 октябрь куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг видеоконференцияси бўлиб ўтди. Унда 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови натижалари эълон қилинди.

МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев сайлов натижаларига кўра, ЎзЛиДеП номзоди, амалдаги президент Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан лавозимга қайта сайлангани ҳақида маълум қилди.

«Сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 158 минг 907 нафар сайловчилардан Ўзбекистон президенти сайловида чет элларда овоз берган ватандошларимиз билан бирга ҳисоблаганда 16 миллион 212 минг 343 нафар сайловчи иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 80,4 фоизидан иборатдир», дея таъкидлади МСК раиси.

Ёрлиқ